Долзарб мавзулар Абитуриент

Глюк’oZa Чеченистонда барчани либоси билан лол қолдирди (Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Хонанда, Аёл
Добавлено: 28.07.2016, 11:52

У Грознийга бориш учун очиқ либосларидан воз кечди.

30 ёшли Наталья Чистякова-Ионова (Глюк’oZa) сўнгги пайтларда интернетда очиқ либослари билан танқидга учрамоқда. Аммо, маълум бўлишича унинг либослар жовонида сипо кўйлаклар ҳам бор экан.

Куни кеча у Грозний шаҳрида узун ва ёпиқ либосларда концерт тақдим этди.

“Мен севимли шаҳарларимдан биридаман! Салом, Чеченистон! Салом, Грозний! Ҳар гал мени гулдурос қарсаклар билан илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат!”, – деб ёзади Глюк’oZa.

«Либосга гап бўлиши мумкин эмас. Молодец», «Бу ер у кийинадиган ягона жой», «Кўйлагига гап йўқ. Яланғоч бўлгандан шундай кўринган афзал. Мафтункор», —Глюк’oZанинг мухлислари унга шундай таъриф беришди. 

Глюк’oZa ўзининг ҳаддан зиёд очиқ либослари сабабли қайнонаси ва турмуш ўртоғи билан ҳам доим зиддиятга боради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

29.06.2017, 14:11
28.06.2017, 15:27