Долзарб мавзулар Абитуриент

29 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 28.07.2016, 18:28

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 июль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25,  кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии