Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Кемероволик цирк артистини “Ажал шари”нинг ичида мотоцикл босиб қолди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фожиа
Добавлено: 29.07.2016, 15:24

Россиянинг Кемерово вилоятида “Демидовлар цирк шапитоси” да “Ажал шари” номли томошани намойиш этаётган циркчини мотоцикл босиб қолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Каскадёр томошани хотиржамлик билан бошлаган, у темир панжарали шар ичида мотоциклда бир неча маротаба айланган. Аммо орадан бир неча дақиқа ўтгач, трюкчи ерга йиқилган, унинг устига эса мотоцикл қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, каскадёр мустақил равишда ўрнидан туриб, аренани тарк этган. Цирк маъмуриятнинг берган маълумотига кўра, ҳозирда у ўзини анча яхши ҳис қилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа