Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

1 август куни уяли алоқа компаниялари вақтинча қўшимча хизматларни амалга оширмайди

Бўлимлар: Жамият

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 1 август куни соат 08.30-13.30 га қадар уяли алоқа компанияларининг қўшимча хизматлари (SMS, ММS, WАР ва GPRS) иши вақтинчалик тўхтатилади. 

Бу ҳақдаги хабарлар уяли алоқа компанияларининг расмий сайтларида тарқатилди.

Кўрсатилган вақт мобайнида фақат овоз қўнғироқлари одатдаги режимда ишлайди.

Ноқулайликлар учун компаниялар ўз абонентларидан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии