Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Рио-де-Жанейродаги Олимпия шаҳарчасида ёнғин содир бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ёнғин
Добавлено: 30.07.2016, 11:21

Рио-де-Жанейродаги Олимпия шаҳарчасининг биноларидан бирининг ташриф буюрувчилари  ёнғин сабабли эвакуация қилинди. Globo телеканалининг хабар беришича, фавқулодда ҳодиса Австралия терма жамоаси эгаллаган бинода юз берди.

Воқеа жойига иккита ўт ўчириш бригадаси етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия шаҳарчаси расман 24 июль куни очилди, аммо шу куннинг ўзида Австралия миллий олимпия қўмитаси вакиллари бу ерни яшаш учун яроқсиз деб топди. Шикоятга жавобан «Рио-2016» ташкилий қўмитаси 500 кишини тезкорлик билан камчиликларни бартараф этиш учун ёллади. Австралия терма жамоаси раҳбарияти шаҳарчада зарур шароитлар яратилмагани сабабли спортчиларни меҳмонхоналарга жойлади, аммо сешанба куни камчиликлар бартараф этилгач улар Олимпия шаҳарчасига кўчиб ўтишди.

XXXI ёзги Олимпиада 5 дан 21 августга қадар бўлиб ўтади. Бу Жанубий Америкада ташкил этилган илк Олимпия ўйинлари бўлади. Паралимпиада 7 дан 18 сентябрга қадар ўтказилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа