Долзарб мавзулар Абитуриент

Олимпиаданинг марказий стадионларидан бирида шубҳали қути портлатилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 02.08.2016, 09:51

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинларига бор-йўғи  уч кун қолганига қарамай, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари бир зум ҳам тин олгани йўқ, деб хабар берди “Вести” нашри.

Бразилиянинг жиноят олами Олимпиада-2016 пайтида дам олмайдиган кўринади. Мамлакатнинг марказий стадиони бўлмиш “Маракана”да шубҳали қути топилиб, портлатилди. Антитеррорчилик хизмати ходимлари ўйин ўтказилиши мўлжалланган марказий стадион биноларининг биридан шубҳали қутини топишди. Уни очиб кўрмасдан, портловчи моддаларни зарарсизлантирувчи робот ёрдамида портлатиб юборишди. Қути ичида портловчи модданинг бор-йўқлиги ҳозирча маълум қилинмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии