Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Британиялик эр-хотин қадимий стулдан олмос тақинчоқлар топди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Бойлик, Эр-хотин

Британиялик эр-хотин Анжела ва Энгус Милнер-Браунлар қадимий стулдан олмос тақинчоқлар топишди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Тақинчоқлар билан бирга стулнинг нархи бундан 10 йил илгари аукционда £5 мингга баҳоланганда, Саут-Ланаркширлик эр-хотин уни сотиб олган. Аммо стулнинг устини алмаштириб, таъмирлатишга пуллари бўлмаганлиги сабабли, у чордоқда 6 йил давомида қолиб кетган.

Уни чордоқдан таъмирлаш учун олиб тушгандан кейин Милнер-Браун  тез-тез рафиқасига олмос тақинчоқлар совға қиладиган бўлди. Тўйлари бўлган кунга эридан совғага узук олган бўлса, севишганлар кунига бир жуфт сирға олган.

Кейинчалик маълум бўлишича, стулга олмос тақинчоқлар беркитилган экан. Уларни топиб олган эр, рафиқасини ҳайратга солиш учун бу воқеани яширган ва унга қимматбаҳо совғалар ҳадя қилишни бошлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии