Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонлик ёшлар кимё бўйича халқаро олимпиадада уч медални қўлга киритди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ёшлар
Добавлено: 03.08.2016, 11:39

Кимё бўйича Халқаро олимпиаданинг учта медали Ўзбекистон вакилларига насиб этди. 48- бор ташкил этилган танлов 23 июлдан 1 августга қадар Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчиси Сарвар Шоюнусов олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омонова эса бронза медалларини қўлга киритди. Улар жорий йилнинг май ойида Россияда ўтказилган кимё фани бўйича 50-халқаро Менделеев олимпиадасида ҳам совриндорлар сафидан жой олган эди.

Мазкур интеллектуал беллашувда 75 давлатдан 300 дан ортиқ ўқувчи қатнашди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии