Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хитойда тагидан автомобиллар ҳаракатланиши мумкин бўлган автобус синовдан ўтказилди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Видео, Автобус

Хитойда тагидан автомобиллар ҳаракатланиши мумкин бўлган автобус-портал синовдан ўтказила бошлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Транспорт воситаси иккинчи қаватда йўловчиларни ташишга мўлжалланган бўлиб, унинг тагида автомобиллар икки йўналишда ҳаракатланиши мумкин.

Автобус Хубэй провинциясининг Циньхуандо округида синовдан ўтказилмоқда. TEB-1 автобуси мазкур округдаги махсус трассадан ҳаракатланмоқда. Мутахасислар автобуснинг тормоз тизими, олд ойна мустаҳкамлиги ва электр қуввати истеъмолини синовдан ўтказмоқда.

Автобус яратувчиларининг фикрича, транспорт воситаси 300 нафаргача йўловчини ташиш имконига эга. TEB-1`нинг узунлиги 22 метр, кенглиги 7,8 метрни ташкил этади. 

У махсус рельс ёрдамида ҳаракатланади.TEB-1 илк марта 2016 йилнинг май ойида Пекиндаги кўргазмада намойиш этилган эди. Бундай турдаги автобусни яратишдан мақсад шаҳар округи йўлларидаги тирбандликнинг олдини олиш эканлиги таъкидланмоқда. TEB-1 автобуси  Бразилия, Франция, Ҳиндистон ва Индонезияда қизиқиш уйғотган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram