Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

56 ёшли британиялик эркак ўзига оро берганлиги сабабли 35 ёшли рафиқасидан ёш кўринади

Бўлимлар: Lady
Теглар: Эр-хотин

Британиялик эркак “Оилада аёл чиройли бўлиши керак” деган фикрнинг нотўғрилигини исботлади, деб хабар қилди “Сosmo.ru” нашри. 

Лондонлик Донавон Нельсон ўзига оро бериш учун йилига 20 минг фунт стерлинг сарфлашига қарамай, унинг рафиқаси эса ўзининг ташқи гўзаллиги борасида сира қайғурмайди. Шунга қарамай, эр-хотин ўзларини жудаям бахтли ҳис қилади. Аммо эр рафиқасининг ҳам ўзига оро бериб юришини истайди.

Донавон Нельсон журналистларга берган интервьюсида рафиқасининг ҳам ўзига қараб, чиройли бўлиб юришини хоҳлашини билдирган: “Тўғрисини айтсам, рафиқамни илк учратган кунимдаги каби кўришни орзу қиламан. Ўзимга оро бериш орқали шу нарсани шама қилиб, гўзал кўринишга эга бўлиш зарурият эканлигини намойиш этяпман”.

Нельсон кунни 20 дақиқалик тиш тозалаш билан бошлайди, кейин юзига ниқоб суртади, ҳафтасига бир неча маротаба спортзалга бориб, қатъий парҳез қилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии