Долзарб мавзулар Абитуриент

Нью-Йоркдаги хиёбонлардан бирида Instagram фитнес юлдузининг жасади топилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аёл, Жиноят
Добавлено: 05.08.2016, 11:36

Хауард-Бич метро станцияси яқинидаги Спринг-Крик хиёбонидан Instagram ижтимоий тармоғида машҳур бўлган нью-йорклик фитнес-блогер Карина Ветранонинг жасади топилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Қиз ҳар куни бу ерда жисмоний машқлар, югуриш билан шуғулланган. Полициянинг аниқлашича, унга жисмоний зўрлик ишлатилиб, кейин бўғиб ўлдирилган. 

30 ёшли Каринанинг отаси Филип Ветрано қизининг кечга қолаётганидан хавотирланиб, полицияга мурожаат қилган ва қидирувда ўзи ҳам иштирок этган.

Instagram аккаунтида фитнес мухлислари бўлган 12 минг фойдаланувчи бўлган, қиз мунтазам равишда жисмоний машқларни бажараётгани акс этган суратларни жойлаштириб борган.

Филип Ветранонинг полицияга берган маълумотига кўра, тақиқлашига қарамай, қизи одам кам бўлган хиёбонда жисмоний машқлар билан шуғулланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа