Долзарб мавзулар Абитуриент

Лондондаги Мадам Тюссо музейидан Дэвид Кэмероннинг ҳайкали олиб ташланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 05.08.2016, 15:39

Лондондаги машҳур Мадам Тюссо музейидан мамлакатнинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмероннинг мумдан ясалган ҳайкали олиб ташланди, деб хабар бермоқда “Lenta.ru”.

Собиқ бош вазир мамлакатда ўтказилган референдумда Brexit тарафдорлари ғалаба қозонганидан сўнг истеъфога чиққан эди. Дэвид Кэмероннинг музейдаги ҳайкали айни пайтда омборхонада сақланмоқда. 

Маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда референдум натижаларидан норози британияликлар Кэмероннинг ҳайкали билан турли ножўя хатти-ҳаракатлар қилиб, суратга тушган ҳамда уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Бундай ножўя қилиқларни музейга ташриф буюрувчилар Кэмероннинг ёнида турган Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсонга нисбатан ҳам татбиқ этган.   

Аммо Жонсоннинг ҳайкали ҳамон музейнинг кўргазмалар залида турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии