Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШда уч нафар бола атракцион чархпалагидан тушиб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фожиа, Бола
Добавлено: 09.08.2016, 10:48

АҚШда уч нафар бола атракцион чархпалагидан тушиб кетди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа 8 август куни кечқурун, Теннеси штатидаги Гринвил шаҳридаги кўнгилочар County Fair хиёбонида юз берди. Полиция департаментининг берган маълумотига кўра, чархпалак кабиналаридан бири тўнкарилиб кетиши оқибатида кабина ичида бўлган уч бола 12 метр баландликдан пастга қулаган.

Икки бола вертолётда, бир бола “Тез ёрдам” машинасида маҳаллий касалхонага етказилган. Айни пайтда болаларнинг ҳуши ўзига келган.

Ҳозирча ҳукумат кабинанинг ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлганлигига изоҳламаган. Бахтсиз ҳодисадан кейин барча механик аттракционлар ёпилган, ярмарканинг бошқа қисмлари эса ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Хиёбон маъмурияти “бўлиб ўтган воқеадан афсусдалигини” Facebook да маълум қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии