Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Эгасидан қочиб кетган 6 метрли бўғма илон уйнинг томи тагидан топилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Москва шаҳрининг Внуково туманида 9 август куни йўқолган альбинос-бўғма илон икки қаватли уйнинг томидан топилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу ҳақда 10 август куни “Корона” цирк-шапитоси маъмури Павел Стрюков “Москва” агентлигига хабар берган. 6 метрли бўғма илон айнан унга тегишли бўлган. Стрюков доимо бўғма илонни ўзи билан олиб юрган, аммо илон қочиб кетишга муваффақ бўлган. Қидирувлардан кейин у Внуково туманидаги Толстопальцево посёлкасида жойлашган аҳоли яшайдиган уйларнинг бирининг томидан топилган. Қочоқни у ердан олиб тушиш учун томни бузишга тўғри келган.

Павел Стрюковнинг маълумот беришича, бўғма илон айни вақтда Подольск шаҳрида бўлган цирк-шапитодан эмас, уйдан, кемирувчилар билан озиқлантирилаётганда қочиб кетган. Каламушлар илон турган қутини кемириб ташлагани туфайли, у ҳосил бўлган тешикдан қочиб кетган.

“Келажакда бундай воқеаларнинг олдини олиш учун уни Воронежга, уйимга қайтариб олиб кетишимга тўғри келади. Чунки уйда унга яхши қараш имконияти мавжуд”, деди цирк маъмури.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии