Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШлик балиқчи камёб кўк қисқичбақа тутди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.08.2016, 12:48

АҚШнинг Кейп-Код ярим ороли қирғоқларидан балиқчи эркак кўк қисқичбақани тутди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Балиқчи уни маҳаллий океанариумга топширишни режалаштирган. Қисқичбақа бир килограмм оғирликка эга.

Балиқчи Уэйн Никерсон (Wayne Nickerson) 35 йилдан бери қисқичбақа тутиш билан шуғулланади. Узоқ йиллардан бери у илк маротаба бундай ўлжани қўлга киритган.

ABC News нинг маълумот беришича, қисқичбақа ирсий ўзгаришлар оқибатида кўк рангга кирар экан.

2016 йилнинг апрелида Япония қирғоқларидан балиқчилар камёб, кўк рангли акулани овлашган эди. Беш метрлик бу йиртқичнинг оғирлиги бир тоннага яқин бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии