Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Америкалик қиз 97 ёшли бувисини макияж ёрдамида ёшартирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

АҚШнинг Техас штатида яшовчи қиз ўзининг 97 ёшли бувисини макияж ёрдамида ёшартириб, ўзгача қиёфали аёлга айлантирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

18 ёши университет талабаси ва визажист Тэйлор Тримбл (Taylor Trimble) Твиттер ижтимоий тармоғига гўзал бувисининг суратларини жойлаштирди. Бу суратларга минглаб фойдаланувчилар лайк босган. Улар кампирнинг ёшариб, бошқача қиёфага кирганини тан олишган.

Илгари хорватиялик 80 ёшли Ливия Мулачни невараси, визажист Теа Флего макияж ёрдамида ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди. У бувсининг суратларини Инстаграм саҳифаларига жойлаштирган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram