Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хакер АҚШ Конгрессидаги 193 нафар демократнинг шахсий маълумотларини ошкор қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

“Guccifer 2.0” номи билан машҳур бўлган хакер АҚШ конгрессидаги 193 нафар демократнинг шахсий маълумотларини ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Нашрнинг маълумот беришича, хакер конгрессменларнинг телефон рақамларини, электрон ва уй манзилларини, шу билан бирга баъзи бир онлайн-базаларнинг паролларини ва демократларнинг ички ҳужжатларини ошкор қилган. 29 июль куни хакерлар Демократик партиянинг бўлимларидан бирининг сайтини ҳам бузиб кирган эди. Хакерлар вакиллар палатасига номзоди қўйилган демократлар учун пул йиғаётган Конгрес сайлови қўмитаси сайтига ҳам кирган. 22 июль куни WikiLeaks сайти Демократик партия миллий қўмитасининг 20 мингга яқин электрон хатларини оммага ошкор этган. Кўтарилган жанжал туфайли Демократик партия миллий қўмитасининг ижрочи директори Эми Дейси ва қўмита раиси Дебби Вассерман-Шульцлар истеъфога чиққан.

АҚШ махсус хизмати почта қутиларини хакерлик йўли билан бузиб киришда Россия давлатидан шубҳаланмоқда. АҚШнинг фикрини изоҳлаш сўралган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “ҳақоратли сўзларни ишлатишни истамаслигини” билдирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram