Долзарб мавзулар Абитуриент

Рио–2016. Ўзбекистонлик Элмурат Тасмурадов ярим финалга чиқди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 14.08.2016, 19:20

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -59 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Элмурат Тасмурадов дастлабки беллашувларини ўтказди.

Сербиялик Кристиан Фриц билан беллашган Тасмурадов ишончли ҳаракат қилиб, 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда ўзбекистонлик спортчи КХДР аъзоси Вун Чол Юн билан беллашди ва уни ҳам ишончли тарзда, яъни, 9:0 ҳисобида зафар қучди. 

Яна бир Ўзбекистон вакили, -75 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Дилшодбек Турдиев илк баҳсда Сербия вакили Виктор Немецга имкониятни бой берди ва Олимпиада билан хайрлашди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии