Долзарб мавзулар Абитуриент

Хитойлик спортчи йигит Олимпия бассейнининг ўзидаёқ севган қизига турмушга чиқишни таклиф қилди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 15.08.2016, 11:45

Икки карра сувга сакраш бўйича олимпиада ғолиби, хитойлик спортчи Цинь Кай мусобақалар ўтказилаётган Рио бассейнларидан бирида севгилиси бўлмиш спортчи қизга турмушга чиқишни таклиф қилиб, никоҳ узугини ҳадя этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Уч метрлик трамплиндан сувга сакраш бўйича ўтказилган финалдан кейин хитойлик спортчи йигит Цинь Кай севган қизи, хитойлик, сувга сакраш билан шуғулланувчи Хэ Цзи исмли спортчи қизнинг қаршисида тиз чўкиб, унга никоҳ узугини узатди. Қиз унинг таклифини қабул қилди. Спортчи қиз Хэ Цзи нафақат никоҳ узугини, балки шу куни кумуш медални ҳам қўлга киритди. Олтин медаль эса бошқа хитойлик спортчи қиз Ши Тинмаога насиб этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии