Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бухорода савдо дўконига ўғирликка тушган 20 ёшли йигит ҳибсга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Жиноят

Бухоро вилояти Бухоро тумани ИИБга Истиқбол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 32 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, кечаси номаълум шахс уйи олдида жойлашган савдо дўконидан маълум миқдордаги пулларини ўғирлаб кетишганини маълум қилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан суриштирув ишлари олиб борилди. Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ўғирликни шу туманда яшовчи 20 ёшли йигит дўкон эшигини бузиш йўли билан кириб, содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии