Долзарб мавзулар Абитуриент

Рио–2016. Баҳодир Жалолов ўз иштирокини чорак финалда тўхтатди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 17.08.2016, 08:33

Рио–2016 Олимпиадасининг бокс дастуридан ўрин олган +91 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги чорак финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Мазкур вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов британиялик Жозеф Жога қарши рингга кўтарилди. Афсуски, ҳамюртимиз 3:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Таъкидлаш жоиз, айни дамда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи медаллар учун курашни давом эттирмоқда. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии