Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

71 ёшли британиялик аёл болалик орзусини рўёбга чиқариб, балерина бўлди

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Аёл
Добавлено: 17.08.2016, 11:20

Лондонда яшовчи 71 ёшли аёл рақс мактабидаги битирув имтиҳонларидан кейин мамлакатнинг энг кекса балеринасига айланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, Дорин Пеши (Doreen Pechey) исмли аёл болалигидан раққоса бўлишни орзу қилган, аммо ота-онасининг рақс мактабига тўлаш учун пули бўлмаган. Инженер-электрик лавозимида ишлаган аёл бундан 10 йил илгари кексалик нафақасига чиққан. Шундан кейин у болалик орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилган ва балет билан шуғуллана бошлаган. 

Бир неча йиллик тинимсиз машқлардан кейин Пеши Royal Academy of Dance га имтиҳон топшириб, Буюк Британиянинг энг кекса балеринасига айланди. Аёл энди мажбурий бўлмаган сўнгги икки босқич имтиҳонларига тайёрланмоқда. У ҳафтасига уч маротаба ўқитувчи билан, қолган кунлари ўзи мунтазам равишда рақс машқларни бажаради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа