Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Туркия қамоқхоналаридаги 38 минг нафар маҳбус муддатдан олдин озод этилади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.08.2016, 15:37

Туркия адлия вазири Бакир Боздағнинг маълум қилишича, ҳукумат қамоқхоналарда сақланаётган 38 минг нафар маҳбусни жазони ўташ муддатидан олдин озодликка чиқаришга қарор қилган, деб хабар беради “Lenta.ru”.
 
Вазир маҳбусларни озод этиш шартли равишда муддатидан олдин адо этилиши ва бу амнистиция эмаслигини таъкидлаган. Озод этилган маҳбуслар полиция назоратида бўлади. 

Майда ҳуқуқбузарликларни содир этган жиноятчилар муддатидан олдин озод этилиши кўзда тутилган. 

Маълумотларга кўра, Туркиядаги ҳарбий инқилоб даврида ўта кўп фуқаро ҳибсга олингани сабабли қамоқхоналар тўлиб кетган. Айнан шунинг учун ҳам ҳукумат томонидан 38 минг нафар маҳбусни муддатдан олдин озодликка чиқариш ташаббуси илгари сурилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа