Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Рио–2016. Шаҳобиддин Зоиров ярим финалга чиқиб, бронза медалини нақд қилди!

Бўлимлар: Жамият

Рио–2016 Олимпиадасининг -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда озарбайжонлик Элвин Мамишзодага қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган жангда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди ва камида бронза медалини нақд қилди.

Ярим финалда Шаҳобиддин Зоиров Венесуела вакили Йоэль Ривасга қарши рингга кўтарилади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии