Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда янги авлод Nexia автомобиллари илк харидорларига топширилди

Бўлимлар: Жамият

Ўзбекистондаги барча автосалонларда 8 августдан бошлаб янги авлод Nexia автомобили сотила бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 18 августда эса мазкур автомобилнинг илк харидорлари Nexia III автомобилига эга бўлишди. Бу ҳақда GM Uzbekistan`нинг Facebook`даги расмий саҳифаси хабар бермоқда. 

“Driver’s Village” автосалонида янги Nexia тантанали тарзда ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, GM Uzbekistan томонидан автомобиль эгаларига бонус сифатида автоаксессуарлар ҳам тақдим этилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram