Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Автобус

Тошкент шаҳри Ц-5 массивида яна бир Mercedes-Benz Conecto LF автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда “Спутник Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ўт ўчирувчилар келгунига қадар автобус ҳайдовчиси ва кондуктор ёнғинни бартараф қилишга муваффақ бўлган.  

Нашрнинг маълум қилишича, “Тошшаҳартранс” АК ҳодисага расмий изоҳ бермаган. Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида автобус жиддий зарарланмаган ва яқин кунларда йўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, “Тошшаҳартрансхизмат” АК бошқаруви раиси Отабек Содиқов автобусларда ёнғинларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари ҳақида айтиб ўтган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии