Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Полициядан қочган гиёҳванд йигит грим ёрдамида чол қиёфасига кирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 22.08.2016, 10:37

АҚШда гиёвандлик контрабандасида гумон қилинган йигит, полиция таниб қолмаслиги учун грим ёрдамида чол қиёфасига кирган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Жиноятда гумонланган Шон Миллернинг уйига келган полициячилар уйда чолнинг ёлғиз ўзи ўтирганлигига гувоҳ бўлишди. Қария суратдаги жиноятчига ўхшамасди. Кейинчалик тергов-суриштирув ишлари натижасида полициячилар “чол” айнан улар қидираётган 31 ёшли Шон Миллер эканлигини аниқлашди. Унинг юзидан ниқоб ечилиб, қамоққа олинди.

АҚШнинг алкоголь, тамаки, ўқ отиш ва портловчи моддалар бюроси ўзининг Twitter саҳифасига Шон Миллернинг гримсиз ва гримдаги суратини жойлаштирди. 

Тинтув натижасида Шон Миллернинг уйидан икки дона ўқланган тўппонча, 30 минг доллар нақд пул топилган. У гиёҳвандлик моддаси сақлаш ва сотишда айбланмоқда. Миллерни ҳимоя қилаётган адвокатнинг маълум қилишича, Шон ўз айбини тан олмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа