Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ҳиндистонлик фуқаронинг ошқозонидан 40 та пичоқ олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги Гурдаспур шаҳридаги касалхоналардан бирида операция ўтказган жарроҳлар бемор эркакнинг қорнидан 40 та пичоқни чиқариб олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

42 ёшли номи ошкор этилмаган эркак қорнидаги оғриқдан, беҳолликдан арз қилгани учун касалхонага ётқизилган. Касалхона бош врачи доктор Житиндера Малхотра (Jitinder Malhotra)нинг маълумот беришича, бемор УТТ текширувига юборилган. УТТ беморнинг ошқозонида номаълум “қаттиқ жисм” борлигини кўрсатган.

Бемор сўнгги икки ой мобайнида таъми ёқиб қолгани учун ошхона анжомларини ютганини тан олди. Унинг бу гапидан кейин зудлик билан жарроҳлик операцияси ўтказилди. Ҳозирда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда, унга яқин кунларда уйига жавоб берилади.

Малхотра, 20 йиллик врачлик иш тажрибаси давомида илк маротаба бундай даҳшатли манзарага гувоҳ бўлганлигини маълум қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии