Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Қаҳвага бўлган мойилликнинг сабаби аниқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Олимлар қаҳва истеъмол қилишга жавоб берувчи генни аниқлашди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Тадқиқотлар натижасида PDSS2 генини ташувчилар қаҳвани камроқ истеъмол қилиши маълум бўлди.  

Генетиклар Италиянинг жанубида жойлашган қишлоқдан 340 нафар, мамлакатнинг шимоли-шарқидаги қишлоқдан эса 843 нафар одамни тадқиқот ишларига жалб этди. Улардан бир кунда неча маротаба қаҳва истеъмол қилишлари ҳақида сўралганда, PDSS2 генини ташувчилар бу ген мавжуд бўлмаганларга нисбатан бир финжон қаҳва кам истеъмол қилишлари маълум бўлган.  

Олимларнинг фикрича, бу ген кофеин ҳужайраларининг парчаланишини секинлаштиради, натижада кофеин моддаси инсон организмида узоқ вақт сақланади. Шунинг учун бу ген мавжуд бўлган одамлар қаҳвани камроқ ичишади. Нидерландияда ўтказилган қайта тадқиқот ишларида 1731 нафар кўнгилли иштирок этди ва юқоридаги натижа ўз тасдиғини топди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии