Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Петербург яқинида парапланчи йигит 400 метр баландликдан йиқилиб, омон қолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Россиянинг Ленинград вилоятида парапланчи йигит 400 метр баландликдан йиқилиб, омон қолди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри.

Якшанба куни кечқурун полицияга касалхонадан телефонограмма келиб тушган. Модолици қишлоғида парапланда учаётган 1986 йилда туғилган йигит 400 метр баландликдан йиқилиб, бош-мия шикастини олган. Айни вақтда касалхонада даволанмоқда.

Маълумотларга кўра, йигит парапланда учаётганда бошқарувни йўқотган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram