Долзарб мавзулар Абитуриент

“Салом янги ҳаёт”. Севинч Мўминова интернет билан хайрлашди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Шоу-бизнес
Добавлено: 30.08.2016, 10:36

Хонанда Севинч Мўминова интернетдан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Азиз мухлисларим, меҳрибонларим, сизлар билан Instagram`дан хайрлашаман, бугун охирги киришим. Сизлар билан яхши кунларда кўришамиз. Унутманг, сизни яхши кўраман! Хайр, Instagram,хайр интернет! Салом янги ҳаёт!”,— деб ёзиб қолдирди хонанда ўзининг шахсий саҳифасида. 

Хонанда нима сабабдан интернетдан ва Instagram`дан фойдаланмасликка қарор қилганига ойдинлик киритмаган. 

Севинчнинг мухлислари хонанданинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган. 

“Тўғри қиласиз интернетга камроқ вақт ажратсангиз,  кўпроқ вақтингизни қизингиз билан ўтказасиз”,— деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии