Долзарб мавзулар Абитуриент

Гепатит А юқмасин десангиз...

Бўлимлар: Саломатлик
Добавлено: 30.08.2016, 15:56

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иссиқ мавсум вирусли касалликлар энг авж олган палла ҳисобланади. Масалан ёз бошланиши билан ошқозон-ичак инфекцияси, тери ва аллергик хасталиклар кенг тарқала бошлайди. Шунингдек, бу мавсумда юқумли Гепатит касаллиги ҳам бирмунча хавф туғдиради, хусусан Гепатитнинг А тури. Хўш, бу қандай хасталик? Қаердан юқиши мумкин ва асоратлари қанақа? Мазкур саҳифамизда  соҳа мутахассиси орқали ушбу саволларимизга жавоб оламиз ва касалликдан ҳимояланиш йўлларини ўрганамиз.

БИЗДА ҚАЙСИ ТУРИ КЎПРОҚ УЧРАЙДИ?

Кудашева Л, Республика ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири:

—  Вирусли гепатит А касаллиги– бу ўткир юқумли жигар касаллиги ҳисобланиб, қўзғатувчиси гепатит А касаллиги вируси ҳисобланади. Ҳар йили ўн миллионга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг А, В, С турлари кўпроқ учрайди. Мактабгача ёшда бўлган болалар ва кичик мактаб ёшидаги болалар бошқаларга нисбатан кўпроқ касалланади. 

ВИРУСНИНГ ЮҚИШИ...

—  Инкубацион даври, яни вируснинг организмга тушиши ва касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши 15 кундан 50 кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Касалликнинг юқиш йўли алиментар йўл билан–вирус билан зарарланган озиқ-овқат махсулотлари, сув, ўйинчоқлар ва ифлос қўл орқали юқади. Вирус ташқи мухитга чидамли 60°C ҳароратгача бўлган чучук ва шўр сувда бир неча ойлаб сақланиши  мумкин. 

ХАСТАЛИК АЛОМАТЛАРИ

—  Гепатит А касаллиги жигар тўқималарини яллиғланиш ва некрозли ўзгаришларга ва интоксикация(захарланиш) синдромларини пайдо бўлишига, жигар ва талоқни катталашиши, жигар фаолиятининг клиник ва лаборатор бузилишлари, сариқлик белгиларининг пайдо бўлиши, сийдик рангини тўқ рангга кириши ва ахлатни рангсизланиши билан характерланади.Клиникасида қуйидаги симптомлар намоён бўлади: холсизлик ва дармонсизлик, иштаха йўқолиши, кўнгил айниш ва қайт қилиш, мушакларда оғриқ. Яшаш ва иш жойларининг санитария жихатдан қониқарсиз холатда бўлиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, ахолининг зичлиги, озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш қоидаларини бузилиши, сифатсиз ичимлик сувидан фойдаланиш вирусларнинг кўпайишига шароит яратади.

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН ҲИМОЯЛАНИШНИНГ 6 МУҲИМ ҚОИДАСИ:

•  Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш;
•  Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқат тайёрлаш ва овқатланишдан олдин, жамоат жойларига ва хожатхонага боргандан сўнг қўлни яхшилаб совунли сувда ювиш;
•  Озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя қилиш;
•  Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш ва сўнгра қайнаган сувда ювиш;
•  Яшаш жой гигиенасига риоя қилиш: хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш;
•  Пашшаларга қарши- ичак инфекцияларини ташувчиларига қарши кураш.

ЁДДА ТУТИНГ!

Профилактик қоидалар кундалик  турмуш тарзингизга айланиши керак.
Вирусли гепатит А касаллигига энг самарали усул бу вирусли гепатит А касаллигига қарши эмлашдир.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии