Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Собиқ ҳарбий прокурор Бош прокуратура қошидаги департаментга раҳбар этиб тайинланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Шухрат Узоқов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда

26 август куни Президент Ислом Каримов бу ҳақдаги фармонга имзо чекди.

Шу муносабат билан Шухрат Узоқов эгаллаб турган Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Бунга қадар кўрсатиб ўтилган департамент бошлиғи лавозимида Баҳодир Зиляев фаолият юритиб келаётган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии