Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Оксана Чусовитинага Malibu совға қилинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Олимпиада ўйинларида иштирок этиш бўйича жаҳон спорт гимнастикачилари орасида рекорд ўрнатган ўзбекистонлик Оксана Чусовитинага Malibu автомобили совға қилинди.

Бу ҳақда Чусовитинанинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради “Daryo.uz” нашри.

 «Президентимизга, Миллий олимпия қўмитамизга ва албатта Гимнастика федерациямизга бундай кутилмаган совға учун раҳмат!», — деб ёзган Чусовитина Malibu билан тушган суратларини эълон қилган.

«Жуда ёқимли ҳам кутилмаган совға бўлди. Барча ўзбекистонликларни байрам билан табриклайман ва энг яхши тилакларни йўллаб қоламан», — дея қўшимча қилди Оксана Чусовитина.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии