Долзарб мавзулар Абитуриент

Германия сафида сўнгги ўйинини ўтказган Швайнштайгер кўз ёшларини тия олмади (Фото)

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 01.09.2016, 10:32

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Финляндияга қарши ўртоқлик ўйинида Германия  сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

32 ёшли футболчи Евро–2016 дан кейин Германия терма жамоасини тарк этиши ҳақида маълум қилганди. 2004–2016 йиллар давомида “немис машинаси” шарафини ҳимоя қилиб келган Швайнштайгер халқаро Германия термаси сафида 121 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 24 та гол киритишга муваффақ бўлган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии