Долзарб мавзулар Абитуриент

ФИФА президенти қанча маош олиши маълум қилинди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 01.09.2016, 16:46

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг йиллик маоши қанча экани маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинган, деб хабар бермоқда Sports Illustrated.

Швейцариялик мутасадди йилига 1,5 миллион швейцар франки (тахминан 2 млн доллар) миқдорида маош олади. Шунингдек, Инфантино ФИФА томонидан хизмат машинаси ва уй-жой билан бепул таъминланади. ФИФА бош котиби, сенегаллик Фатма Самура эса йилига 1,32 млн доллар маош олиши ҳам маълум қилинган.

Қайд этиш керакки, Жанни Инфантинонинг йиллик маоши ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттерникидан камроқ. Блаттер ўз пайтида йилига 3 миллион доллар олган маош олган. Ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Вальке эса йилига 2 миллион доллар маош олган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии