Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига 17 мамлакат делегациялари ташриф буюрди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 03.09.2016, 12:06

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш мақсадида дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари ҳамда қатор халқаро ташкилот вакиллари Самарқандга етиб келишди.

Хусусан, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари, Россия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея ва Украина бош вазир ўринбосарлари ташриф буюришган. Хорижий давлат делегацияларининг Самарқандга келиши давом этмоқда, дея хабар беради Вести.ру.

Шаҳарнинг ўзида Ислом Каримов билан видолашув маросимини ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Президент Ислом Каримов мусулмон урф-одатларига кўра она шаҳри Самарқандда қабрга қўйилади. Хабарларга кўра, маросим маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии