Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Златан Ибрагимович: Моуриньо – даҳо, шунинг учун ҳам “МЮ”га ўтганман

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович нима учун айнан “МЮ” клубини танлаганини маълум қилди.

“Мен Англия Премьер-лигасига икки марта ўтишим мумкин эди. Биринчи сафар “Арсенал”га, кейингисида “Манчестер Сити”га. Аммо бу нарса рўй бермади, чунки бунда эҳтиёж сезмагандим.

Моуриньо даҳо ва ақлли бўлганлиги учун “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарор қилдим. “Интер”да тўп сурган пайтларим ундан кўп нарса ўрганганман. Жозенинг қўли остида яна бир бор тўп суриш имкониятини йўққа чиқара олмасдим”, – деди 34 ёшли швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович “МЮ” сафига эркин агент сифатида қўшилган

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии