Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Владимир Путин Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди (Фото ва видео)

Бўлимлар: Жамият

Ваъдага мувофиқ бугун, 6 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ҳазрати Хизр масжиди ҳудудидаги қабристонга дафн этилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни зиёрат қилгани ташриф буюрди. Россия раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

 

Россия раҳбари Владимир Путин Президент Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйиб, уни хотирлади.

 

Президентнинг қабрини зиёрат қилгач Путин Ўзбекистон Президентининг Самарқанддаги қароргоҳи – Форумлар саройига ташриф буюрди. Юртбошимизнинг суратларига гул қўйгандан сўнг Путин Ислом Каримовнинг беваcи Татьяна Каримова ҳамда унинг қизи Лола Каримовага ҳамдардлик билдирди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram