Долзарб мавзулар Абитуриент

Италиялик фуқаро электр энергиясидан 65 минг евро қарз бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Доллар
Добавлено: 07.09.2016, 16:47

Италиянинг Лацио шаҳрида яшовчи фуқаро билан мисли кўрилмаган қизиқарли ҳодиса юз берди. У электр энергиясидан 65 минг евро қарздорлиги тўғрисида огоҳлантириш олди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Нашрнинг хабар беришича, италиялик эркак 10 йил давомида электрга пул тўламаган. Даниэле Каметтининг ўзи эса қарзи шунча бўлиб кетганидан ҳайратда эканлигини билдирган. Унинг айтишича, коммунал тўловларни ойма-ой тўлаб боради. 

Каметти 65 минг еврога квитанция олганидан бери унда гипертония ҳуруж қилмоқда. 

“Мен шокдаман. Бир лаҳзада мен ва оиламнинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетди”,—дейди у. 

Унга қарздорлик ҳақидаги квитанцияни юборган компания эса тўлашни талаб қилмоқда. 

Ҳозирда Даниэле Каметти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мазкур квитанциянинг суратини жойлаб, жамоатчилик эътиборини тортиш ва муаммони ҳал этишга уринмоқда. 

Интернет фойдаланувчилари мазкур ҳолатда техник хато юз берганини таъкидлаб, унга адвокат ёллашни маслаҳат бермоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии