Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ЖЧ-2016. Ўзбекистон футзал термаси Колумбияга етиб борди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбиянинг Кали шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг делегацияси Кали шаҳрининг "Интерконтиненталь" меҳмонхонасига жойлашди. Ушбу шаҳарда Мендез шогирдлари ЖЧ–2016 турнирининг дастлабки икки ўйинини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон термаси мезбон Колумбия, Европа чемпиони Португалия ҳамда Панама футзалчиларига қарши баҳс юритади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии