Долзарб мавзулар Абитуриент

Абдулазиз Камилов ИҲТ бош котибини қабул қилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 09.09.2016, 14:51

2016-йилнинг 9-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик сари йўл” деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии