Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон ҳукумати таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 14.09.2016, 11:41

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати таркибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ҳукумат порталида хабар берилди.

Киритилган ўзгаришларга кўра, Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди

2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4832-сон фармонига мувофиқ Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди

2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4831-сон фармонига мувофиқ Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа