Долзарб мавзулар Абитуриент

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги Boeing-787-8 Dreamliner самолётида биринчи халқаро қатновни бажарди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 14.09.2016, 12:05

9 сентябрь соат 19.00 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “орзудаги лайнери” пойтахт аэропортидан учиб Олмаота шаҳрининг (Қозоғистон) аэропортига муваффақиятли бориб қўнди.

МАКнинг янги лайнерини Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари, аэропорт раҳбарияти, маҳаллий вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари кутиб олишди. Олмаота халқаро аэропорти Boeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётни илк маротаба қабул қилди ва хизмат кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпанияси янги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб эксплуатация қила бошлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии