Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

УЕФАга янги президенти сайланди

Бўлимлар: Спорт
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 14.09.2016, 15:50

Словения футбол ассоциацияси президенти лавозимида ишлаб келган Александер Чеферин Европа футбол иттифоқи (УЕФА)нинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Tass.ru хабар бермоқда.

Бугун, 14 сентябрь куни Греция пойтахти Афинада навбатдан ташқари конгресс бўлиб ўтди. Унда УЕФАнинг янги президентини сайлаш маросими ўтказилди. Овоз бериш жараёнида УЕФАнинг 55 аъзоси иштирок этиб, 42 нафари Чеферин номзодини қўллаб-қувватлади. УЕФА президентлигига номзод лик қилган Голландия футбол иттифоқи президенти Михаэль ван Праг 13 та овоз тўплади.

Маълумот учун, Александер Чеферин 1967 йилнинг 13 октябрида, Словениянинг Любяна шаҳрида таваллуд топган. Словениялик мутасаддининг УЕФА президенти сифатидаги ваколати 2,5 йилга муўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар 2007 йилдан буён УЕФА ташкилотини франциялик Мишель Платини бошқариб борган. У ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер билан коррупция ишларида айбдор деб топилиб, ўз ишидан четлатилганди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа