Долзарб мавзулар Абитуриент

15 дақиқада тайёрланадиган 5та печенье рецепти

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 15.09.2016, 11:07

КОКОСЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Зарур масаллиқлар:

•  100 г ун;
•  100 г шакар;
•  200 г кокос қириндиси;
•  2 та тухум;
•  1 ч. л. разрихлител.

Тайёрланиши:
1.  Тухумни шакар билан аралаштиринг.
2.  Кокос қириндисини солинг.
3.  Унни разрихлител билан кам-кам қўшиб, хамир қоринг.
4.  Хамирни ярим соатга музлаткичга қўйинг.
5.  Қўлингизни намлаб, хамирдан печеньелар шаклини ясанг.
6.  Печеньеларни 180°С  ҳароратда қиздирилган газ печида 15 дақиқа давомида пишириб олинг.

ОЛМАЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Зарур масаллиқлар:
•  120 г шакар;
•  1 пакетча ванилин;
•  4 тухум;
•  200 г маргарин;
•  500 г ун;
•  1 пакетча разрихлител;
•  3 олма.

Тайёрланиши:
1.  Тухумни шакар ва ванилин билан аралаштирамиз, эритилган маргаринни қўшамиз, кейин ун билан разрихлителни  солиб хамир қорамиз.
2.  Олмаларни тозалаб, кубик шаклида тўғраймиз ва хамирга соламиз.
3.  Махсус қоғоз солинган товага қошиқ билан хамирдан олиб қўйиб чиқамиз ва 200 °С ҳароратда қиздирилган газ печида 10-15 дақиқа давомида печеньеларни тилло рангга киргунча пишириб оламиз.

КУНЖУТЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Зарур масаллиқлар:
•  70 г ун;
•  60 г сариёғ;
•  120 г шакар;
•  1 тухум;
•  1/2 кичик қошикда ванилин ёки 1 пакетча ваниль шакари;
•  1 кичик қошиқда лимон соки;
•  160 г кунжут;
•  1/2  кичик қошиқда разрихлител;
•  1/2 кичик қошиқда туз.

Тайёрланиши:
1.  Ун, разрихлитель ва тузни аралаштирамиз.
2.  Юмшатилган сариёғни шакар билан аралаштирасиз, кейин тухум, ваниль ва лимон соки қўшилиб, миксерда 20–30 сония аралаштирилади.
3.  Миксерни секин қўзғаб, ун кам-кам қўшилади.
4.  Ҳосил бўлган хамирга кунжутни ҳам солиб, аралаштирасиз.
5.  180°С  ҳароратда қиздирилган газ печида, махсус қоғоз тўшалган товада айлана шаклидаги печеньеларни 8-15 дақиқа давомида пишириб оламиз. 

ШОКОЛАДЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Зарур масаллиқлар:
•  240 г шоколад;
•  4 ош қошиқ сариёғ;
•  2/3 пиёла ун;
•  1/2 к. қ. разрихлител;
•  1/2 к. қ. туз;
•  2 катта тухум;
•  3/4 пиёла шакар;
•  1 к. қ. ваниль шакари
•  150 г майда тўғралган шоколад.

Тайёрланиши:
1.  Газ печини 180°С  ҳароратгача қиздиринг.
2.  Товага махсус қоғоз тушанг.
3.  Шоколадни майдаланг.
4.  Миксер билан шакар, тухум ва ваниль шакарини аралаштиринг (4 дақиқа давомида).
5.  240 г шоколадни сариёғ билан сувли буғда ёки микровалновий печда эритинг. 
6.  Эритилган шоколадни шакарли аралашмага қўшинг.
7.  Алоҳида идишда ун, разрихлитель ва туз. Унга шоколадли аралашмани қўшиб хамир қоринг.
8.  Хамирга қолган 150 г шоколад бўлакчаларини солинг.
9.  Айлана шаклидаги печеньеларни 12–15 дақиқа давомида пишириб олинг.

«МАДЛЕН» ПЕЧЕНЬЕЛАРИ

Зарур масаллиқлар:
•  120 г ун;
•  2 тухум;
•  80 г шакар;
•  90 г сариёғ;
•  1 катта қошиқда лимон суви;

Тайёрланиши:
1.  Сариёғни эритиб, тухум ва шакарни қўшасиз.
2.  Миксер билан яхшилаб аралаштиринг.
3.  Ун ва лимон сокини солиб, хамир қоринг.
4.  190–200°С   ҳароратда қиздирилган газ печида 12–15 дақика давомида пишириб олинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии