Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Икки нафар ўзбекистонлик рефери теннис ўйинлари ҳакамлигидан умрбод четлаштирилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 15.09.2016, 16:09

Халқаро теннис федерацияси (ITF) икки нафар ўзбекистонлик рефери – Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни умрбод теннис ўйинларидаги ҳакамликдан четлаштирди.

Халқаро теннис федерацияси сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинишича, 2015-йилнинг сентябрь ойида Исроил мамлакатида бўлиб ўтган учрашувларда ўзбекистонлик ҳакамлар ўйин ҳисоби ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсга етказиб, уларнинг компьютерга секин киритилига сабабчи бўлган. Бу эса уларнинг шекирларига онлайн режимида ставкалар қўйишга ёрдам берган.

Бундан ташқари, Ҳасанов ва Молотягин “Фьючерс” туркумидаги ўйинларда онлайн тизимга ҳисобларни нотўғри киритиб, геймлар ҳисоби “баробар” дея киритган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа