Долзарб мавзулар Абитуриент

Рио–2016. Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинларининг 8-кунида медалларсиз қолди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 16.09.2016, 09:21

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунидан ўрин олган барча мусобақалар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу кун доирасидан Ўзбекистон шарафини фақат биттагина спортчи ҳимоя қилди. Аёллар ўртасидаги ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Дилафрузхон Ахматхонова 6 та уринишдан сўнг 7,87 метрлик натижани қайд этди ва олтинчи ўриндан жой олди.

Медаллар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза, жами 30 та медал билан 13-поғонада бормоқда. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии