Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Австриялик қиз Facebook`да болалик суратларини эълон қилгани учун ота-онасини судга берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ота-она, Facebook, Бола

Австриянинг Каринтия шаҳрида яшовчи 18 ёшли қиз ота-онаси етти йил мобайнида унинг розилигисиз Facebook ижтимоий тармоғига болалигидаги суратларини жойлаб келгани учун судга берди, деб ёзади “Tjournal”.

Исми сир сақланаётган қизнинг адвокати журналистларга маълум қилишича, унинг ота-онаси ижтимоий тармоққа болалагидаги 500 га яқин суратни жойлашган. 

Адвокатнинг сўзларига кўра, агар қиз мазкур суратлар унинг шахсий ҳаётига бўлган ҳуқуқини бузганини исботласа, у ноябрда бўлиб ўтадиган суд ишида ютиб чиқади.

“Ота-онам мени жиддий қабул қилмасликларидан чарчаб кетдим. Улар кийимсиз ҳолда каравотда ухлаётган ҳолимдаги суратларимдан тортиб, ҳожатхонада ўтирганимгача ижтимоий тармоқларга жойлашган”,—дейди автриялик қиз.

Қизнинг отаси эса унинг суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўйиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидламоқда. Агар қиз судда ютиб чиқса, ота-онаси унга моддий ёрдам ва суд ҳаражатларини тўлашга мажбур бўлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии