Долзарб мавзулар Абитуриент

Хитойга ёғилган кучли тўфон оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 16.09.2016, 12:27

Шарқий Хитойда камида 10 киши кучли “Меранти” тўфонининг қурбонига айланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Фуцзянь провинциясида табиий офат етти кишининг, Чжэцзянда уч кишининг ҳаётига нуқта қўйди. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, яна 11 киши дом-дараксиз йўқолган.

Тўфон 1,6 мингта уйни вайрон қилди ҳамда Фуцзянь провинциясида 22,2 минг га қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди. Офат етказган иқтисодий зарар 1,7 млрд юан ($249 млн) баҳоланмоқда. Маҳаллий маъмурият офатдан зарар кўрганларга ёрдам сифатида 60 млн юан ($8,8 млн) ажратди.

“Меранти” Хитойга жума куни ёғилди. Эпимарказда шамол тезлиги сониясига 48 метрга етди. Мазкур тўфон 1949 йилда бошланган метеокузатувлар тарихида Хитойга ёғилган энг кучлиси бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии